Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди
Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, агентликнинг Россия Федерациясидаги вакиллари Удмуртия Республикасидаги “Эплас”, “Комос Групп” ва Тюмендаги “Сибур” корхоналари раҳбарияти ва у ерда ишлаётган юртдошлар билан учрашувлар ўтказди.
Агентликнинг Екатеринбургдаги вакили, Тоболск шаҳар ҳокимияти, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва ҳудуддаги йирик иш берувчилар ўртасида учрашув ўтказилди.
Санкт-Петербург ҳамда Воронежда мураккаб вазиятда қолган юртдошларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.