Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
Германиянинг газ омборлари келаётган қиш олдидан тўла. Қолаверса, мамлакатда етарли захира қуввати мавжуд, деди Роберт Хабек.
Германия Россия гази тақчиллигини бартараф эта олди, деди Германия иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек 18 сентябр, чоршанба куни Қуйи Саксониянинг Оснабрюк шаҳри аҳолиси билан учрашувда. «Энди газ тақчиллиги йўқ. Газ омборлари тўлган», деди у ва янги қурилган суюлтирилган табиий газ (СТГ) терминаллари туфайли мамлакат етарли захира қувватига эга эканлигини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, вице-канцлер ҳам бўлган Хабек газ нархи Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумидан олдинги даражадан ҳамон юқори эканлигини, аммо 2022 ва 2023 йиллардагидек катта эмаслигини тан олди. «Россия Федерациясидан келадиган газ қувур гази эди, лекин суюлтирилган газни ташиш керак, уни совитиш, кемага юклаш ва океан орқали жўнатиш уни қимматроқ қилади», деб тушунтирди вазир.
«Газ шантажи»
2022 йилнинг ёзида Россиянинг «Газпром» концерни таъмирлаш ишлари зарурлигини баҳона қилиб, аввалига «Шимолий оқим 1» қувури орқали Германияга газ етказиб беришни сезиларли даражада қисқартирди, кейин эса бутунлай тўхтатди. Шу билан бирга, Россия компанияси Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми муносабати билан Европа Иттифоқининг Кремлга киритган санкцияларини асос қилиб, газ қувурининг ишлаши учун зарур бўлган таъмирланган турбинани Германиядан олишдан бош тортди.
«Газ шантажи» ва кейинчалик «Шимолий оқим» тармоқларида содир бўлган диверсиялар фонида Германия муқобил ёнилғи етказиб берувчиларни излай бошлади — улардан энг муҳими Норвегия бўлиб, у Россиядан етказиб бериш чекловларидан кейин Германиянинг газ тақчиллигини тўлдирди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026