Иккинчи тинчлик саммити урушга чек қўйиши керак — Зеленский
Украина президенти Европада ҳамма тинчликдан манфаатдор эканини қайд этди.
Йил охиригача ўтказилиши режалаштирилган иккинчи тинчлик саммити Россия томонидан бошланган урушга чек қўйиши керак. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Киевдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Бу йилги иккинчи тинчлик саммитини ташкил қилиш учун биз Украинани иложи борича кучайтиришимиз керак, бу эса урушга нуқта қўйиши мумкин», деб таъкидлади Зеленский.
Украина президенти Европада ҳамма тинчликдан манфаатдор эканини қайд этди.
«Тинчлик — бу урушни музлатиш эмас, халқаро ҳуқуқни манипуляция қилиш эмас», деди президент.
У тинчлик ишончли бўлиши керак деб ҳисоблайди ва унинг фикрича, бу тинчлик шундай бўлади.
15-16 июн кунлари Швейцариянинг Бюргенсток шаҳрида Украинадаги урушни ҳал қилиш масаласи бўйича биринчи «тинчлик саммити» бўлиб ўтди, унда 91 давлат ва 8 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. Россия расмийлари саммитга таклиф қилинмади, таклиф қилинган тақдирда ҳам иштирок этмаслигини аввалдан маълум қилган эди.
Иккинчи тинчлик саммитини ноябрда ўтказиш режалаштирилмоқда. Унга Россия таклиф қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024