Ўзбекистон | 07:50 / 20.09.2024
2018
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиради

Малайзиянинг етакчи робототехника етказиб берувчиси Meraque Group компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасини яхшилашга қаратилган бўлиб, у 4,3 млн гектар экин майдонларини ўз ичига олади.

Meraque компанияси келгуси уч йил ичида Ўзбекистонда мингта иш ўрни яратадиган ва 100 минг гектар қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун 20 млн Малайзия ринггити сармоя киритмоқчи. Компания, шунингдек, минтақадаги технологик такомиллаштириш учун қўшимча 30 млн ринггит йиғмоқчи.

Ҳамкорликнинг асосий қисми – қишлоқ хўжалиги учун дронлар экотизимини яратиш сиёсатини ишлаб чиқиш бўлади, бу эса мамлакатнинг 100 минг фермери учун самарадорлик ва барқарорликни оширади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид