Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АЭХА ўртасида ядро тиббиёти соҳасида битим имзоланди
Ҳужжат мамлакатда саратон касаллигини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш имконини берувчи лойиҳани амалга оширишни назарда тутади.
Вена шаҳрида Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида битим имзоланди.
Ҳужжат АЭХА бош директори Рафаэл Мариано Гросси ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров томонидан имзоланди.

Битим ядро тиббиёти соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичидан далолат беради ва ядро тиббиёти соҳасидаги тиббиёт ходимларининг, хусусан, шу йил август ойи охирида Тошкент шаҳрида очилган янги Онкология маркази ходимларининг малакасини оширишга қаратилган.
Шунингдек, мазкур ҳужжат мамлакатда тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган саратон касаллигини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш имконини берувчи лойиҳани амалга оширишни назарда тутади.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
14:32 / 13.01.2026
Янгиобод ва Чоркесарда ерларни тиклаш ишлари якуний босқичга ўтади
19:01 / 12.01.2026