Жамият | 10:55 / 22.09.2024
5601
1 дақиқада ўқилади

Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди

Уларнинг ҳеч бири жароҳат олмагани айтилмоқда.

Фото: ФВВ

ФВВ қутқарувчилари “Катта чимён” тоғида адашиб қолган фуқароларга ёрдам бериб, уларни пастга олиб тушган.

Маълум қилинишича, 2024 йил 21 сентябр куни соат 16:15 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани “Чимён” маҳалла ҳудудидаги “Катта чимён” тоғига тўрт нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Қайд этилишича, фуқаролардан ҳеч бири тан жароҳати олмаган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид