Жаҳон | 21:12 / 22.09.2024
4770
1 дақиқада ўқилади
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
Дипломатик корпус вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бир неча полициячи жароҳат олган.
Россиянинг Покистондаги элчиси Алберт Хорев кортежидаги автомобил мамлакат шимолидаги Мингора шаҳрида, меҳмонхонага қайтаётганида минага йўлиқиб, портлаб кетди. Бу ҳақда Россия дипломатик миссияси хабар берди.
Хабарда айтилишича, дипломатик корпус вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бир неча полициячи жароҳат олган.
Бундан олдин Хорев бир қатор давлатларнинг Покистондаги элчиларидан иборат делегация таркибида Исломобод Савдо-саноат палатаси томонидан Хайбар-Пахтунхва вилоятининг Сват водийсида туризмни ривожлантириш форумида иштирок этган эди.
Мавзуга оид
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024
Россия Украина бўйича тинчлик саммитида қатнашмайди
20:45 / 21.09.2024