Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
Президент йиғилишида Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Президент ўтказаётган йиғилишда Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан тегишли марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди. Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди.
Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.
Ботир Зоҳидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йил Тошкент молия институтини, 2008 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.
Зоҳидов 20 йил давомида банк тизимида ишлаган. Марказий банкда валюта айирбошлаш ва конверсион операциялар махсус бошқармаси бошлиғи бўлган. 2017 йил августида Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 2020 йилдан МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2022 йил сентябрида Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
23 сентябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ботир Зоҳидов номзодини камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига маъқуллаганди.
Вазирликка 2022 йил декабридан буён Беҳзод Мусаев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ Қора денгиз хавфсизлик марказини яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 12:05
-
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Ўзбекистон | 11:51
-
17 та хорижий компания Ўзбекистонда офисини очишни режалаштирмоқда
Иқтисодиёт | 11:45
-
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025