Жаҳон | 21:08 / 26.09.2024
4361
2 дақиқада ўқилади

«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди

Ўтган йилги етакчи «Газпром» 2023 йил охирида рекорд даражадаги 583 миллиард рубл зарар кўрди.

Фото: Getty Images

«Роснефть» давлат нефт компанияси Forbes томонидан тузилган Россиянинг энг сердаромад компаниялари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рўйхатда жами 100 та компания бор.

2023 йил охирида «Роснефть» 1,528 триллион рубл соф фойда олди. Бир йил аввал компания 813 млрд рубл билан рейтингда учинчи ўринни эгаллаган эди.

Ўтган йилги етакчи «Газпром» 2023 йил охирида рекорд даражадаги 583 миллиард рубл зарар билан рўйхатдан чиқиб кетди.

Рейтингда иккинчи ўринда 1,509 трлн рубл соф фойда билан «Сбербанк», учинчи ўринда эса «Сургутнефтегаз» (1,32 трлн) жой олган. Биринчи ўнликка, шунингдек, «Лукойл» (1,16 трлн.), «Новатек» (469,5 млрд), ВТБ (432,2 млрд), «Сахалинская энергия» (315,3 млрд), «Транснефть» (306,6 млрд), «Татнефть» (286,3 млрд), «Норилский Никель» (251,8 млрд) кирди.

Forbes қайд этилганидек, рейтингдаги 100 та компаниянинг умумий фойдаси 13,2 триллион рублдан ошди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 9,27 триллион рублни ташкил қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид