Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венесуэла сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Венесуэла ташқи ишлар вазирлари Тошкентда икки давлат ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар раундини ўтказишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хил Пинто билан учрашди.
"Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хил Пинто жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, турли даражадаги алмашинувларни кенгайтириш кун тартиби марказида бўлди.
Яқин вақт ичида Тошкентда Ўзбекистон ва Венесуэла ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар даврасини ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
21:07 / 30.03.2026