Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хил Пинто билан учрашди.

"Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хил Пинто жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, турли даражадаги алмашинувларни кенгайтириш кун тартиби марказида бўлди. 

Яқин вақт ичида Тошкентда Ўзбекистон ва Венесуэла ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар даврасини ўтказишга келишиб олинди.