«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
Парвозлар Перм-Тошкент ҳаво йўналишида ҳафтасига етти марта амалга оширилиши кутилмоқда.

Фото: azimuth.ru
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун вақтинчалик рухсат бериш сўрови билан чиқди, деб ёзди РБК. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳаво транспорти федерал агентлиги сайтида келтирилган. Қабул қилиш тўғрисидаги қарор идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Парвозлар Перм-Тошкент ҳаво йўналишида ҳафтасига етти марта амалга оширилиши кутилмоқда. Илгари «ИрАэро» авиакомпанияси ушбу йўналиш бўйича парвоз қилиш учун рухсат олган, бироқ Федерал ҳаво транспорти агентлиги уни бекор қилган эди.
Ҳозир Uzbekistan Airways авиакомпанияси Перм аэропортидан Наманган аэропортига ҳафтасига бир марта рейс амалга оширмоқда.
Аввалроқ РБС Перм Пермдан Бокуга парвозлар дастури 2025 йилнинг март ойи охиригача узайтирилгани ҳақида хабар берган эди. ИрАэр авиакомпаниясининг Озарбайжонга парвозлари 2024 йилнинг 29 октябридан кейинги йилнинг 25 мартигача амалга оширилади.
Мавзуга оид

13:35 / 11.06.2025
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди

15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025