“Ғазалкент” сув омбори тадбиркорларга ижарага берилади
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омбори E-auksion платформасига жойлаштирилди.

Табиий сув ҳавзалари давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига E-auksion электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади. Шу мақсадда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омбори платформага жойлаштирилди. Бир ойлик бошланғич ижара ҳақи: 525 000 сўм.
Объект 10 йил муддатга ижарага берилади. Агар аукцион ғолиби 5 иш куни ичида оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўламаган ёки ижара шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукционнинг салоҳиятли ғолиби мавжуд бўлса унга оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун 5 иш кунлик муддат берилади.
Ушбу муддат давомида салоҳиятли ғолиб тўловни амалга оширса, аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга мазкур низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади. Салоҳиятли ғолиб тўламаганда ёхуд мавжуд бўлмаганда, такрорий аукцион савдоларига чиқарилади.
Мавзуга оид

18:58 / 03.03.2025
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди

13:35 / 15.01.2025
Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди. Ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилган

20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди

10:16 / 06.11.2024