Жаҳон | 19:45 / 29.09.2024
9036
2 дақиқада ўқилади

Непалда сўнгги 50 йилликдаги энг кучли ёмғирлар кузатилмоқда — фотосуратлар

Сув тошқинлари оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Непалда 27-28 сентябр кунлари 1970 йилдан буён энг кучли ёмғирлар ёғиб, кўчки ва сув тошқинларини келтириб чиқарди. Мамлакат пойтахти Катмандуда шанба куни 240 миллиметр ёғин тушган — бу бутун сентябр ойи учун нормадагидан кўп. Шаҳарнинг кўплаб туманларини, шунингдек мамлакатдаги бошқа юзлаб аҳоли яшаш манзилларини сув босган. Катманду аҳолисининг катта қисми электр ва алоқадан узилган, табиий офат оқибатларини бартарафда ёрдам кўрсатиш учун армия жалб этилган. Расмийлар ҳозирча 112 киши ўлими ҳақида хабар берди, яна ўнлаб кишилар бедарак йўқолган, қутқарув амалиёти давомида қурбонлар сони ортиши эҳтимоли юқори.

Gopen Rai / AP / Scanpix / LETA
Sunil Pradhan / Anadolu / Getty Images
Bivas Shrestha / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Prakash Mathema / AFP / Scanpix / LETA
Gopen Rai / AP / Scanpix / LETA
Prakash Mathema / AFP / Scanpix / LETA
Navesh Chitrakar / Reuters / Scanpix / LETA
Subaas Shrestha / NurPhoto / Getty Images
Subaas Shrestha / NurPhoto / Getty Images
Prakash Mathema / AFP / Scanpix / LETA
Prakash Mathema / AFP / Scanpix / LETA
Navesh Chitrakar / Reuters / Scanpix / LETA
Navesh Chitrakar / Reuters / Scanpix / LETA
Narendra Shrestha / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид