Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент, Фарғона ва Сирдарёда "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилади
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Lulu Group International компаниясининг Кувайтдаги ваколатхонаси мутасаддилари билан музокара ўтказдилар.
Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада ошириш йўналишида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Дипломатлар ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб беришди.
Lulu Group International вакиллари Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни Кувайтга экспортини йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Кувайт томонига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари Lulu Hypermarket'нинг Кувайтдаги 16 та савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирмоқда.
Томонлар ўзбек маҳсулотларини Кувайтга олиб келиш бўйича транспорт-логистика йўллари хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Мамлакат элчихонаси кўмагида, яқин кунларда Ўзбекистондан Кувайтга Jazeera авиакомпанияси ҳаво қатновлари орқали 3 тонна ҳўл мевалар олиб келиниши қайд этилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 16-21 октябр кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилиши маълум қилинди ва унга иштирок этиш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026