Жамият | 13:37 / 01.10.2024
2348
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида “Жигули” ёниб кетди

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат машина тўлиқ ёниб кетган. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Тошкент вилояти Қибрай туманида "Жигули" автомобилида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 30 сентябр куни соат 20:20 ларда Қибрай тумани “Мехнат” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган 34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Ваз 2106”да ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин оқибатида автомобил тўлиқ ёниб кетган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчилар бўлмаган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Қибрай тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид