Евроиттифоқ ва Британия ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Лондон чегараларни очишга ва ягона бозорга қайтишга тайёр эмас, лекин энергия хавфсизлиги ва ноқонуний миграция масалаларида ЕИ билан ҳамкорликка умид қилмоқда.
Британия бош вазири Кир Стармер 2 октябр, чоршанба куни Брюсселда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашувда Европа Иттифоқи билан муносабатларда «янги старт» ҳақида маълум қилди. Стармернинг таъкидлашича, Британия жамоатчилиги «Брекзитни амалга ошириш ва уларнинг манфаатларини кўзлаб» ўзининг яқин қўшнилари билан «оқилона етакчиликка» қайтишни хоҳлайди.
Кутилганидек, Стармер иқтисодий ўсиш, энергия хавфсизлиги ва ноқонуний миграцияни ҳамкорликнинг эҳтимолий соҳалари қаторига киритди. «Бугун гап асосан янги саҳифа очиш ва янада конструктив музокаралар олиб бориш ҳақида кечди. Лекин бу ҳеч қандай қийинчиликлар бўлмайди, дегани эмас», — дея Британия бош вазирининг сўзларини келтиради AFP. Шу билан бирга, Стармер Европа Иттифоқи билан муносабатларни яхшилаш чегараларни очиш ва ягона бозорга қайтишни англатмаслигини таъкидлади. Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва Британия «яқинроқ ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиши» керак, шу билан бирга мавжуд келишувларнинг «тўлиқ ва содиқ бажарилишига» эътибор қаратиш керак.
Кир Стармер Брюсселга ташрифи давомида Европарламент раиси Роберта Метсола ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан ҳам учрашди.
Британия бош вазири рафиқасига берилган совғалар сабаб тергов қилиниши мумкин
Британия бош вазири Кир Стармер декларация қоидаларини бузди ва у рафиқасига миллионер лорд Ваҳид Алли томонидан совғалар бергани сабабли тергов остида қолиши мумкин, деб ёзади The Telegraph.
Лейбористлар партиясидан пэр (олий дворянлик унвонига эга киши) бўлган Алли Стармернинг рафиқаси учун харидлар бўйича шахсий консултанти, қимматбаҳо кийим-кечаклари харажатини қоплаган. Бу бош вазир лавозимга киришишидан олдин ҳам, кейин ҳам содир бўлган, аммо хизматлар ҳамда совғалар декларация қилинмаган. Шу билан бирга, Лейбористлар партияси буюмларни етказиб беришда ёрдам кўрсатган.
Бизнесмен Алли олдинлари Asos мода кийим-кечаклари савдоси билан шуғулланувчи интернет-дўконга эгалик қилган, унинг бойлиги 200 миллион долларга баҳоланади. 59 ёшли Алли икки йил ичида Лейбористлар партиясида 500 минг фунт стерлингдан ортиқ хайрия қилган ва Стармернинг энг йирик ҳомийларидан ҳисобланади. Бизнесмен жорий йилнинг ўзида унга 18,6 минг фунтлик кийим ва бир нечта кўзойнак совға қилган, шунингдек, бош вазирнинг парламент сайловлари вақтида яшаши учун 20 минг фунт сарфлаган.
Мавзуга оид
13:59 / 25.11.2024
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
09:59 / 23.11.2024
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
15:52 / 20.11.2024