Жаҳон | 18:55 / 05.10.2024
10792
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини қонунан чеклашга чақирди

Ўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг болалар руҳий саломатлигига салбий таъсири кучайиб бораётгани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вояга етмаганларнинг смартфонлардан фойдаланишини тартибга солувчи қонунчиликни талаб қилмоқда, деб ёзди Politico.

ЖССТ Соғлиқни сақлаш тизимлари ва сиёсати бўйича Европа директори Наташа Аццопарди-Мускат сўзларига кўра, ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар болаларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсири кучайиб бормоқда. Унинг фикрича, ёш чекловларини жорий этиш, нархларни назорат қилиш ва смартфонлардан фойдаланиш тақиқланган ҳудудларни ташкил қилиш керак.

Аццопарди-Мускатнинг фикрича, болалар «рақамли дунёни назорат қилиши ва рақамли дунё уларни бошқаришига йўл қўймаслиги учун саводли ва малакали бўлиши керак».

ЖССТ томонидан ўтган ойда эълон қилинган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар 10 нафар европалик ўсмирдан бири рақамли қарамликка эга.

Мавзуга оид