Жаҳон | 21:58 / 05.10.2024
10284
1 дақиқада ўқилади

Россияда квадробика тақиқланиши мумкин

Ёшларнинг ҳайвонларга тақлид қилувчи ҳаёт тарзини олиб бориши депутатларни хавотирга солмоқда.

Фото: Ирина Швец

Россия Давлат Думаси депутатлари «бузғунчи мафкура», жумладан квадробика тарғиботини тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Давлат Думасининг таълим бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Яна Лантратова маълум қилди.

«Мен бузғунчи мафкура, жумладан, квадробика тарғиботини тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқяпман. Бу ҳаракатни оммабоп ва жозибадор қилганлар жазоланиши керак», деди депутат.

Унинг аниқлик киритишича, квадробика билан шуғулланган болаларни жиноятчи эмас, балки «ташвиқот қурбони» ҳисобланади. Бунинг учун болаларнинг ота-онаси эмас, балки квадробикага қизиқиш уйғотадиган маълумотларни тарқатаётганлар жавобгар бўлиши керак.

Квадробика — болалар ва ўсмирлар орасида оммалашган тренд бўлиб, хобби, субмаданият ва фитнес қоришмаси. Квадроберлар ҳайвонларнинг ниқобларини кияди, дум тақади ва ҳайвонларга тақлид қилиб, 4 оёқда юради ва сакрайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид