Тиббиёт муассасасида 2,1 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совитиш тизими электр тармоқларига тўғридан тўғри уланган.
Қарши шаҳридаги тиббиёт муассасасида тўғридан тўғри тармоққа уланиб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совитиш тизими (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан тўғри уланган.
Қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатига 2 млрд 182 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
20:19 / 24.12.2024
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
14:08 / 28.11.2024
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрда малака оширади
16:56 / 27.11.2024