Жаҳон | 09:30 / 14.10.2024
1495
2 дақиқада ўқилади

Литвадаги парламент сайловларида социал-демократлар етакчилик қилмоқда

Сайловнинг биринчи босқичида сайлов участкаларининг 91 фоизида бюллетенлар санаб чиқилгач, Литва Социал-демократик партияси 20,7 фоиз овоз тўплади. Сайловчилар иштироки 52 фоизни ташкил этди, бу аввалги сайловларга қараганда юқори.

Фото: Elta

Литвада 13 октябр, якшанба куни янги парламентга сайловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. НАТОга аъзо Болтиқбўйи давлатидаги сайлов участкаларининг 91 фоизида бюллетенларни қайта ишлаш натижаларига кўра, Социал-демократик партия 20,7 фоиз натижа билан етакчилик қилмоқда, деб хабар қилди Вилнюсдаги сайлов комиссияси. Парламент сайловларининг оралиқ натижалари маҳаллий Delfi портали томонидан ҳам эълон қилинган.

Амалдаги бош вазир Ингрида Шимонитенинг консерватив «Ватан иттифоқи» 16 фоиздан сал кўпроқ овоз билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринда деярли 15,9 фоиз овоз билан ўзининг очиқ антисемит риторикаси билан танилган Ремигижус Жемайтайтиснинг «Заря Немунас» популист партияси турибди. Литвада сайловлар тарихида биринчи марта бундай партия парламентдаги асосий кучлардан бирига айланиши мумкин.

Delfi маълумотларига кўра, ҳозирда тўртинчи ўриндаги «Литва учун» демократлар иттифоқини 9,3 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаган, бешинчи ўринда деярли 7,3 фоиз овоз билан Литва деҳқонлар ва яшиллар иттифоқи (ЛДЯИ) турибди. Сайловларда 7,2 фоиздан кўпроқ овоз олган Либераллар ҳаракат ҳам 5 фоизлик чегарадан ўтди.

Литва Сеймига сайловда сайловчиларнинг 52,06 фоизи овоз беришда иштирок этди — бу кўрсаткич аввалги сайловларда қайд этилганидан тахминан 5 фоизга юқори.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид