Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик инвесторларнинг «Мосбиржа»даги сармоялари камайди
Москва биржасига қарши санкциялар хорижлик инвесторлар маблағларининг чиқиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Россия брокерлик ҳисобларидаги норезидент активлари икки йил ичида биринчи марта камайди. Бу ҳақда «Коммерсант» Россия Банки маълумотларига таяниб ёзди.
Қайд қилинишича, 2024 йил иккинчи чораги якунига кўра, хорижий мижозлардан тушган маблағлар ҳажми 9,6 фоизга қисқариб, 1,77 триллион рублни ташкил этган. Ҳисоб-рақамлар сони 2 фоизга ошиб, 30,5 мингтага етган. Активларнинг камайишига юридик шахслар томонидан 189,3 миллиард рубл қайтариб олиниши сабаб бўлган.
Таъкидланишича, бу пасайиш фонд бозоридаги ўзгаришлар ва Американинг «Москва биржаси»га нисбатан санкциялари билан боғлиқ.
«Москва биржаси» (MOEX) индекси чорак давомида 5,5 фоизга тушиб, 3154 пунктни ташкил қилган. АҚШ чекловлари Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига ҳам таъсир кўрсатган.
Хабарга кўра, активларнинг энг катта қисқариши халқаро офшорлар ва қўшни мамлакатлардан келган мижозлар орасида кузатилмоқда. Жумладан, Озарбойжон инвесторларининг сармояси 65 фоизга, 0,5 миллиард рублгача, Ўзбекистон инвесторлариники – 30 фоизга, 59,7 миллиард рублгача, Қозоғистон инвесторлариники – 20 фоизга, 185,8 миллиард рублгача қисқарган. Хабарда инвесторларнинг номлари келтирилмаган.
Қайд қилинишича, «Москва биржаси»га қарши санкцияларнинг кучга кириши муносабати билан 2024 йил учинчи чорагида маблағларнинг чиқиб кетиши давом этади.
Аввалроқ, Қозоғистон фонд биржаси (KASE) санкциялар туфайли «Москва биржаси» билан алоқаларни узгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026