WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
Европа Иттифоқи Киевнинг Россия агрессиясини қайтариш учун қуролга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида Украина мудофаа саноатига сармоя киритмоқда, деб ёзади The Washington Post.
Европа Иттифоқининг Украинага мудофаа саноати учун 440 миллион доллар ёрдам бериш ҳақидаги яқинда қабул қилган қарори «блокнинг Россиянинг Украинага қарши урушига ёндашувида сезиларли ўзгаришларни кўрсатади» ва «Европа Иттифоқининг мудофаа сектори қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришдаги камчиликларини таъкидлайди», деб ёзади The Washington Post (WP) 13 октябр, якшанба куни.
Журналистлар билан суҳбатда исмини ошкор этмаган европалик дипломат Европа «Украинага керак бўлган қуролларни ишлаб чиқаришга қодир эмас» ва дефицитни тўлдиришнинг энг осон йўли «ўзи қилиш» эканини айтди. Бундай инвестицияларнинг кенгроқ маъноси, шунингдек, «Украинанинг ғарбий мудофаа саноати таъминот занжирларига босқичма-босқич интеграциялашувидир», деди Германия Маршалл жамғармасининг Брюсселдаги ваколатхонаси раҳбари Ян Лессер WP билан суҳбатда. Шу билан бирга, у Киевнинг мудофаа саноатига йўналтирилган сармоялар «Ғарбда ишлаб чиқарилган йирик қурол-яроғларнинг ўрнини босмаслигини» тан олди.
Қайд этилишича, Украина ҳарбий-саноат комплексини ривожлантириш учун пул Россиянинг Ғарбдаги музлатилган активларидан келиб тушадиган фойдадан олинади. Маблағнинг яна бир қисмини Дания ҳукумати ажратади.
Россия Украинадаги Patriot ҲҲМ тизимига зарар етказди
Халқаро ОАВ 10 октябр куни кечқурун Россия Днипропетровск яқинида Американинг Patriot ҲҲМ тизими қурилмасини ўққа тутгани тўғрисида хабар берди.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги алоқа бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Игнат ўққа тутиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаси йўқ қилинмаганини билдирди. «Хўш, 9 октябрда нима содир бўлди? Душман фақат бир нечта жиҳозларга зарар етказди ва уларни йўқ қилмади. Бу урушда нафақат одамлар, балки техника ҳам жароҳат оляпти. Бундан ташқари, ўша Patriot бўлинмаси минтақадаги вазифаларни бажаришда давом этяпти», деб ёзди Игнат Facebookʼдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, ўша куни Patriot ЗРК Россия баллистик ракеталари гуруҳига қарши ҳаво жангида қатнашган ва уларнинг бир қисмини тутиб олишга муваффақ бўлган. «Patriot тизими душман учун энг муҳим мақсадлардан биридир», деб қўшимча қилди Игнат.
Аввалроқ, худди шу куни, 10 октябрда Олий рада депутати Маряна Безуглая Telegramʼда Россиянинг Днипропетровск яқинида Patriot тизимига ҳужуми ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
14:41 / 20.11.2024
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
07:50 / 19.11.2024
ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
08:08 / 14.11.2024