Европа сув ҳавзаларининг фақат учдан бир қисми яхши ҳолатда
Европа атроф-муҳит агентлиги ҳисоботида айтилишича, 2021 йилда Европадаги кўллар ва дарёларнинг учдан бир қисмидан салгина кўпроғи яхши ёки жуда яхши экологик ҳолатда бўлган.
2021 йилда Европадаги кўл ва дарёларнинг атиги 37 фоизи яхши ёки аъло ҳолатда деб баҳоланди. Бу ҳақда 15 октябр, сешанба куни Европа атроф-муҳит агентлиги расмий сайтида чоп этилган ҳисоботида айтилади. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, 2010 йилдан буён бу кўрсаткич бироз ошган, гарчи Сув асослари бўйича директивага мувофиқ, Европа сувлари 2015 йилгача яхши ҳолатга келиши керак эди.
Яхши кимёвий ҳолат сув ҳавзаларининг атиги 29 фоизида қайд этилган. Шу билан бирга, Европа Иттифоқида ичимлик сувининг учдан икки қисмини таъминлайдиган ерости сувлари сезиларли даражада яхшиланган. Европа атроф-муҳит агентлиги маълумотларига кўра, улар ҳажмининг 77 фоизи яхши кимёвий ҳолатга эга.
Ниҳоят, ҳозир, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Европа ҳудудининг 20 фоизи ва аҳолисининг 30 фоизи ҳар йили сув танқислигидан азият чекмоқда ва келажакда бу кўрсаткичлар иқлим ўзгариши туфайли ошиши мумкин.
Мавзуга оид
01:28 / 14.10.2024
NASA Юпитер табиий йўлдошига учириладиган миссиясини тайёрламоқда
12:30 / 09.10.2024
Пластик идишлардаги сув водопровод сувидан хавфлироқ — тадқиқот
12:44 / 28.09.2024
Ҳар 100 та сўз учун ярим литр сув. Сунъий интеллект чатботлари жиддий экологик муаммоларни юзага келтирадими?
11:50 / 19.09.2024