Илон Маск Трамп кампаниясига 75 млн доллар хайрия қилди
АҚШ Федерал сайлов комиссияси ҳужжатларига кўра, 2024 йилнинг июлидан сентябригача Маск America PAC ҳисобига 75 миллион доллар ўтказган.
Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск АҚШ президентлиги сайловларида собиқ давлат раҳбари, республикачи Доналд Трампни қўллаб-қувватловчи America PAC сиёсий ташкилотига уч ой давомида 75 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда 16 октябр, чоршанба куни АҚШ Федерал сайлов комиссияси (FEC) эълон қилган ҳужжатда айтилади.
Ушбу маблағларнинг катта қисми — 72 миллион доллар — 2024 йил июл-сентябр ойлари орасида ўтказилган, Маск бу уч ой давомида America PAC'нинг ягона донори бўлган. The Washington Post газетаси ташкилотни «миллиардер Илон Маск томонидан Доналд Трамп учун сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тузилган сиёсий ҳаракатлар қўмитаси» деб атайди.
«America PAC Трампнинг иккинчи муддатга сайланишида асосий ўйинчи сифатида пайдо бўлди, у республикачи номзод сайловолди ташвиқотининг сўнгги ҳафталарида сайловчиларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар бўлиши мумкин», — деб ёзади журналистлар 15 октябрдаги нашрда.
Ўз навбатида, Reuters бу ташкилот ўз саъй-ҳаракатларини штатларда сайловчиларни сафарбар этишга қаратаётганини тушунтиради. Ҳисоботга кўра, America PAC Трампни қўллаб-қувватлаш учун бир хил мақсадларга эга бўлган бошқа гуруҳларга қараганда кўпроқ пул сарфлаган.
Мавзуга оид
16:58
АҚШда президентлик пойгаси: Трамп Пенсилванияда дискотека уюштирди, Ҳаррис қора танлилар ва лотин америкаликлар овози учун курашмоқда
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
15:31 / 14.10.2024