РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
Россия ҳарбий самолётлари тахминан уч ойлик танаффусдан сўнг сўнгги кунларда Идлибни ўққа тутишни кучайтирди.
14-16 октябр кунлари Россия ҲКК Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб провинциясида Идлиб деэскалация зонасидаги 27 та нишонга ҳаводан зарба берди.
Бу ҳақда "Авиация обсерваторияси" хабарида айтилади.
Қайд этилишича, Россия ҳарбий самолётлари тахминан уч ойлик танаффусдан сўнг сўнгги кунларда Идлибни ўққа тутишни кучайтирган.
Сурия режимига қарши бўлган «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» (ХТШ) гуруҳининг 26 позициясига ҳужум қилинди.
Россия жанговар самолётлари Айн аз-Зарқа қишлоғидаги электр тақсимлаш марказини ҳам нишонга олди.
Башар Асад режими кучларининг Ҳалаб ғарбидаги Этариб ҳудуди ва Идлиб жанубидаги Маарбеллит қишлоғига уюштирган ҳужумлари натижасида ўтган икки кун ичида икки тинч фуқаро ҳалок бўлди. Яна 8 фуқаро яраланган.
Мавзуга оид
07:50
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
07:50 / 21.11.2024
РФнинг қатор областлари ядровий доктрина янгиланиши фонида ҳужумга учради
13:23 / 19.11.2024
Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
08:51 / 18.11.2024