Жамият | 17:20 / 17.10.2024
3561
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқариб қолинди 

Қизча қутқарилгандан сўнг у шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. 

Фото: ФВВ

Тошкент вилоятида ФВБ қутқарувчилари ҳожатхонага тушиб кетган қизчани қутқариб қолган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, ФВБга бугун, 17 октябр куни соат 11:44 да Оққўрғон тумани Бирлик маҳалласида жойлашган нонвойхона ҳовлисидаги ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли тушиб кетгани ҳақида хабар тушган.  

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган. 

Қайд этилишича, қизчага малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида у шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Мавзуга оид