Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Бухоро вилоятида фуқарони Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган шахс 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро С.И.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимига ишга кириш имтиҳонларидан ўтказиб беришини айтган.
Маълум қилинишича, у мазкур хизмат эвазига 3 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
14:01 / 25.06.2026
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026