Жаҳон | 15:30 / 17.10.2024
3691
2 дақиқада ўқилади

ЕИ ва Форс кўрфази давлатлари Украина бўйича баёнот берди

ЕИ ва Форс кўрфази давлатлари келишмовчиликларга қарамай, ўзларининг биринчи саммит билдиришномасига Украина бўйича бўлимни киритишга муваффақ бўлишди. Унда БМТ резолюциясидан иқтибос келтирган ҳолда Россия тажовузкорлиги қораланади.

Фото: Johanna Geron/REUTERS

16 октябр, чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази давлатларининг биринчи саммитида етакчилар якуний коммюнике доирасида Украина бўйича умумий баёнотни шакллантиришга муваффақ бўлди. Унда улар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари, жумладан, Украина ҳудудий сувлари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқ эканликларини тасдиқладилар, шунингдек, «тинч аҳолига, фуқаролик ва муҳим инфратузилмага, айниқса энергетика секторига қарши ҳужумларни қораладилар». «Барча атом электр станцияларининг хавфсизлиги ва ишончлилиги катта аҳамиятга эга», — дейилади ҳужжатда.

Коммюникеда Россиянинг Украинадаги тажовузкорлиги тўғридан тўғри қораланмаган, аммо БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциясига ишора қилинган, унда «Россия Федерациясининг Украинага Низом 2-моддасини бузган ҳолда содир этилган тажовузкорлиги кескин қораланиши» билдирилади ва «Россия Федерациясидан ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасида Украина ҳудудидан барча қуролли кучларини зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш» талаб қилинади. «БМТ Низомига мувофиқ, барча давлатлар ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети ёки сиёсий мустақиллигига қарши ҳудудий экспансия мақсадида куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатишдан тийилиши керак», — дейилади ҳужжатда.

Зеленский ЕИ саммитида «ғалаба режаси»ни тақдим этишга таклиф қилинди

Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украина президенти Володимир Зеленскийни 17 октябр куни бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда европалик сиёсатчи 15 октябр куни Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзган.

«Мен президент Зеленскийни Европа кенгаши саммитига таклиф қилдим, у Россиянинг Украинага қарши урушидаги сўнгги воқеаларни баҳолаб, ғалабага эришиш режасини тақдим этиши мумкин», — дейилади Мишел постида.

Мавзуга оид