АҚШ ҳусийчиларнинг ерости қурол омборларига зарба берди
B-2 бомбардимончилари ҳусийчилар қуроллари сақланадиган бир қанча ерости омборларига ҳужум қилди. Пентагон раҳбари ҳужумни Қўшма Штатларнинг душман яширишга уринаётган нишонларга зарба бериш қобилияти намойиши деб атади.
АҚШ кучлари Ямандаги ҳусийчиларнинг бешта мустаҳкамланган ерости қурол омборига зарба берди. Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг 16 октябр, чоршанба куни айтганидек, уларда ҳусийчилар минтақа бўйлаб тинч аҳоли ва ҳарбий кемаларга ҳужум қилиш учун ишлатадиган турли «қурол компонентлари» бор.
Остиннинг сўзларига кўра, операцияда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-2 Spirit стратегик яширин бомбардимончи самолётлари иштирок этган. «Бу Қўшма Штатларнинг душманларимиз қанчалик яширган, ҳимоялаган ёки мустаҳкамлаган бўлишидан қатъи назар, махфий нишонларга зарба бериш қобилиятининг ноёб намойиши бўлди», деди АҚШ мудофаа вазири.
АҚШ Ямандаги ҳусийчилар нишонларига ракета зарбалари берди
Қўшма Штатлар 4 октябр куни Ямандаги эронпараст «Ансор Аллоҳ» гуруҳининг ҳусийчи жангчилари назорати остидаги бир қатор нишонларга ракета зарбалари берди. Аввалига Америка қўмондонлигидан бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар йўқ эди, бироқ ҳусийчилар томонидан назорат қилинадиган Яман ОАВ хабарлари анонимлик шарти билан АҚШ маъмурияти вакили томонидан тасдиқланган.
Ушбу хабарларга кўра, ҳужумлар Америка ҳарбий самолётлари ва кемаларидан амалга оширилган. Нишонлар орасида Қизил денгиз соҳилидаги Ходейда шаҳри аэродроми ва ҳарбий база бор эди. Ҳусийчилар назорати остидаги пойтахт Сано, шунингдек, Дҳамар шаҳрида бир нечта нишонга зарба берилди.
Яманнинг «Ал-Масираҳ» телеканали Британия қўшинлари америкаликлар билан бирга зарбалар берганини даъво қилган, бироқ Британия ҳукуматидаги манбалар буни рад этмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024