Ўзбекистон | 10:50 / 18.10.2024
1056
1 дақиқада ўқилади

Корея Ўзбекистонда СИ ва робототехникага қизиқувчи ўқувчиларни ўқитади

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази вакиллари таълим соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш мақсадида амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида амалга оширилган ташриф давомида Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI), Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти (KICE), Узоқ шарқ университети ва Корея миллий транспорт университети раҳбарияти билан қатор йўналишларда музокаралар ўтказилди ва меморандумлар имзоланди.

Учрашувларда таълимнинг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини татбиқ этишда тажриба алмашиш ва ўқув дастурлари самарадорлигини ҳамда халқаро тадқиқотларнинг натижаларини таҳлил қилиш, грант лойиҳаларни амалга ошириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Жанубий Корея ОТМ раҳбарлари билан учрашувлар давомида таълим статистикаси бўйича соҳа мутахассисларининг малакасини оширишга доир ҳамкорлик имкониятлари, Ўзбекистонда сунъий интеллект ва робототехникага қизиқувчи ўқувчиларни ўқитишга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик имкониятларига қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид