Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Ўзбекистонда эксклюзив янги туристик маршрутлар яратмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Швейцариянинг Rubis Voyages ва мамлакатдаги Karavan Travel туристик компаниялари билан ҳамкорликда Нёвшател шаҳрида туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Photo: Dunyo
Унда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, дипломатлар ҳамда Швейцариянинг тегишли компаниялари вакиллари ва соҳа мутахассислари қатнашди.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев туризмни иқтисодий ўсиш драйвери сифатида ривожлантириш янги босқичга кўтарилгани, қадимий шаҳарлар жаҳон сайёҳлигида муҳим ўринга эгалигини, хорижий сайёҳлик компаниялари ва сайёҳлар учун яратилган имкониятлар қайд этди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий обидалари ва ноёб табиий ландшафтлари ҳақидаги маълумотлар швейцариялик сайёҳлик агентликлари ва операторларми эътиборига тақдим этилди. Мутахассисларга республиканинг эксклюзив янги туристик маршрутларини яратиш имкониятлари таклиф этилди.
Мавзуга оид
15:19 / 01.12.2025
Швейцарияликлар умумий фуқаролик хизматига қарши овоз берди
08:47 / 17.11.2025
Axios: Швейцария божларни камайтириш учун Трампга совғалар юборган
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
21:18 / 12.11.2025