БМТ: Уруш бошлангандан бери Украина аҳолиси 8 млнга камайди
БМТ жамғармаси маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Украина аҳолиси тахминан 10 миллион кишига камайди.
2014 йилда Россия Қримни қўшиб олганидан кейин Украина аҳолиси тахминан 10 миллионга, 2022 йилда кенг кўламли уруш бошланганидан кейин эса 8 миллионга камайди. Бундай ҳисоб-китобларни 22 октябр, сешанба куни БМТ Аҳолишунослик жамғармаси маълум қилди.
Аҳолининг камайиши сабаблари орасида БМТ украиналикларнинг мамлакатни тарк этиши ва урушда одамларнинг ҳалок бўлганини келтирган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, жанглар бошланганидан бери камида 11 973 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Тахминан 6,7 миллион киши хорижда қочқин сифатида яшаётгани аниқланди.
Жамғарма матбуот котиби Флоренс Бауэр Женевада журналистлар учун ўтказилган брифингда: «Бу инсон капиталининг катта йўқотилишини англатади», деди.
Мутахассислар: Мамлакатда туғилиш коэффициенти бир аёлга бир бола даражасига тушди
Бундан ташқари, уруш демографик муаммоларни янада кучайтирди. Мамлакатда туғилиш коэффициенти ҳар бир аёлга бир болагача камайган. Бу Европадаги ва дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири, дея тушунтирди Бауэр.
Украина ҳукумати гендер тенглиги, оталарга болага қараш бўйича таътил бериш ва қулай меҳнат шароитларини яратишни ўз ичига олган замонавий демографик сиёсат олиб бориш орқали тенденцияга қарши турибди, дея таъкидлади жамғарма. Шундай қилиб, 2021 йилда болаларга умумий ғамхўрлик қилишни рағбатлантирувчи қонун қабул қилинди.
Бауэр, шунингдек, Украинада самарали режалаштириш учун аҳолини рўйхатга олишни зудлик билан ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Пухта демографик таҳлил иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг узоқ муддатли стратегияларини аниқлашга ёрдам беради, деди у.
Мавзуга оид
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024
Россия Украинага қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди — УҲК
15:39 / 21.11.2024