Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Clover Holding Kuwait компанияси бош директори Али Моҳамедни қабул қилди.
Учрашувда фармацевтика, тиббиёт соҳаларида вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Қўқон шаҳрида ўтказилган бизнес-форум самарали ўтганлигини қайд этган Али Моҳамед, ушбу форум натижасида Фарғонада тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларга инвестиция киритиш истаги пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди.
Фарғонада тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш заводи қуриш билан бирга тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Вилоят раҳбари суҳбат давомида Онкология, юрак қон-томирлари ва эндокринология муҳим йўналишлардан эканлигини қайд этиб, ушбу йўналишларда замонавий жаҳон стандартларига мос шифохоналар қуриш зарурлиги ва бу бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.
Бу борада тиббиёт соҳасида лойиҳаларда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
12:06 / 03.06.2026