Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
Мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида кеча Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ташкил этилди.
Форумнинг очилиш қисмида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва Кувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмад ал-Илаж нутқ сўзладилар.
Шундан сўнг, Сирдарё вилоятига сармоя киритиш ҳамда саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди. Кувайтлик инвесторлар эътиборига Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, хорижий сармоядорларга тақдим этилаётган имтиёзлар, ҳудуддаги мавжуд инфратузилма ҳолати бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида G2B ва B2B форматларида музокаралар уюштирилди. Унда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сирдарё вилоятидан Кувайтга дуккакли экинлар, ун, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари, қуруқ мевалар экспорти ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
08:29 / 01.06.2026