Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ТИВ раҳбари Ангола, Миср, Уммон ва ЖАРга ташриф буюради
Турнинг мақсади Тинчлик формуласини тарғиб қилиш ва сиёсий мулоқотни ривожлантиришдир.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Тинчлик формуласини илгари суриш мақсадида араб дунёси ва Африканинг тўртта давлатига ташриф буюради.
«Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Туркияга ташрифини якунлагач, президент Володимир Зеленский номидан Тинчлик формуласини илгари суриш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, Украинага гуманитар ва энергетик ёрдамни бирлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида араб дунёси ва Африканинг тўртта давлатига ташриф буюради», — деб хабар қилди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 23 октябр, чоршанба куни.
Хусусан, 23-28 октябр кунлари ТИВ раҳбари Уммон Султонлиги, Ангола Республикаси, Миср Араб Республикаси ва Жанубий Африка Республикасига ташриф буюради, дейилади матнда.
23 октябр, чоршанба куни вазир Уммон Султонлиги сиёсий раҳбарияти ва Украина ҳамжамияти билан музокаралар ўтказади, дея хабар беради идора.
«24 ва 25 октябр кунлари Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Анголада ташриф билан бўлади. Унинг Луандада бир қатор Ангола расмийлари билан музокаралари ва Анголада яшовчи украинлар билан учрашуви режалаштирилган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
20:04
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026