Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум ҳар йили октябр ойида лочин билан ов уюштириш мақсадида Ўзбекистонга келади. Шаҳзода яқинда ўтказилган ов жараёнлари фотосуратларини улашди.
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум ўзининг Instagram саҳифасида Навоийдаги лочин ови фотосуратларини эълон қилди.
Навоий шаҳридан 50 километр узоқликда Бирлашган Араб Амирликларига қарашли тувалоқ асраш маскани бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрел ойида ташкил этилган. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқ овлайди.
Маълумот учун, Ҳамдан ибн Муҳаммад Ол Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур. Унинг қизиқишлари доираси кенглиги ҳаммани ҳайратга солади. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади. «Фазза» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади.









Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
23:50 / 19.05.2026