Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил учун давлат бюджети: қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?
2025 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши 6 фоиз, инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Тақчиллик чегараси – 49,3 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3 фоиз. Кейинги йилда 2024 йилга нисбатан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва МТРКга кўпроқ, Энергетика, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Спорт вазирликларига эса камроқ пул ажратилади.
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳасига кўра, бюджет даромадлари 308,5 трлн сўм, харажатлари эса (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 290,2 трлн сўм миқдорида белгиланган. Тақчиллик чегараси – 49,3 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3 фоиз.
2025 йилда олинадиган давлат ташқи қарзининг чекланган миқдори – 5,5 млрд доллар. Шундан 3 миллиарди давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 миллиарди инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан 30 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши кўзда тутилмоқ да.
2025 йилда ялпи ички маҳсулот 1 квадриллион 630 триллион сўмдан ошиши кутилмоқда. ЯИМ ўсиши 2025 йилда 6 фоиз, 2026 йилда 6,1 фоиз, 2027 йилда 6,3 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ҳужжатга кўра, 2025 йилда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида шаклланиши мўлжал қилинмоқда.
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,46 трлн сўм (46,6 трлн сўм);
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,27 трлн сўм (6,1 трлн сўм);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,09 трлн сўм (4,6 трлн сўм);
- Маданият вазирлиги — 1,17 трлн сўм (1,1 трлн сўм);
- Спорт вазирлиги — 1,13 трлн сўм (1,8 трлн сўм);
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1,99 трлн сўм (1,8 трлн сўм);
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1,79 трлн сўм (1,7 трлн сўм);
- Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10,4 трлн сўм);
- Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242 млрд сўм);
- Транспорт вазирлиги — 6,71 трлн сўм (6,2 трлн сўм);
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927,1 млрд сўм (883 млрд сўм);
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд сўм);
- Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 12,6 млрд сўм (11,5 млрд сўм);
- Давлат активларини бошқариш агентлиги — 12,1 млрд сўм (11,3 млрд);
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм (1,4 трлн сўм);
- Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд сўм );
- Ташқи ишлар вазирлиги — 1,02 трлн сўм (874 млрд сўм);
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1,11 трлн сўм (1 трлн сўм);
- Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (314 млрд сўм);
- Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд сўм). Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,91 трлн сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган)(92,1 трлн сўм);
- Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд сўм);
- Вазирлар Маҳкамаси — 2,18 трлн сўм (2 трлн сўм);
- Президент администрацияси — 1,67 трлн сўм (1,6 трлн сўм);
- Олий Мажлис Сенати — 127,2 млрд сўм (108 млрд сўм);
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 178,8 млрд сўм (176 млрд сўм);
- Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) — 18,6 млрд сўм (18 млрд сўм);
- Бош прокуратура — 2,73 трлн сўм (2,1 трлн сўм);
- Олий суд — 1,80 трлн сўм (1,7 трлн сўм);
- Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (12 млрд сўм);
- Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46,7 млрд);
- Марказий сайлов комиссияси — 29,4 млрд сўм (18,3 млрд сўм);
- МТРК — 881,3 млрд сўм (560 млрд сўм);
- ЎзА — 40,7 млрд сўм (36,7 млрд сўм);
- Республика Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67,7 млрд сўм);
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази — 16,1 млрд сўм (14,7 млрд сўм);
- Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);
- Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (430 млрд);
- Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140,3 млрд сўм);
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,1 млрд сўм (30,7 млрд сўм);
- Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд сўм);
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635,6 млрд сўм);
- Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 20,3 млрд сўм (38,7 млрд сўм);
- Болалар омбудсмани — 3,2 млрд сўм (2,27 млрд сўм;
- "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси — 837 млн сўм (733 млн сўм);
- Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 10,9 млрд млрд сўм (9,1 млрд сўм);
- Миллий антидопинг агентлиги — 8,7 млрд сўм (8,1 млрд сўм);
- Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42,1 млрд сўм);
- Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213,5 млрд сўм);
- Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 21,1 трлн сўм (20,2 трлн сўм);
- Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди — 1,27 трлн сўм(1,27 трлн сўм);
- Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;
- Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,6 млрд сўм;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,6 млрд сўм;
- Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;
- Атом энергияси агентлиги — 43,6 млрд сўм;
- Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги — 3,1 млрд сўм;
- Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — 28,1 млрд сўм;
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси — 9,2 млрд сўм;
- Бошқа ташкилотлар — 49,9 трлн сўм (44,5 трлн сўм).
Мавзуга оид
08:54 / 14.03.2026
Ҳудудлар кесимида корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
14:33 / 24.11.2025
“10 ойда 15,5 трлн сўмлик утилизация йиғими тўланмаган” – Отабек Бакиров
13:17 / 22.11.2025
Доллар курси тушгани ҳисобига ташқи қарзлардан тежалган маблағнинг бир қисми экологияга ажратилди
19:34 / 15.11.2025