Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yle: Финландияда РФ давлат мулки хатловга олинди
Финландияда умумий қиймати 35 миллион евродан ортиқ бўлган Россия Федерациясининг 40 га яқин давлат мулки объектлари хатловга олинди, деб хабар берди Yle янгиликлар хизмати.
Финландияда умумий қиймати 35 миллион евродан ортиқ бўлган 40 га яқин Россия давлат мулки объекти хатловга олинди. Бу ҳақда 29 октябр, сешанба куни Yle телерадиокомпанияси ахборот хизмати Финландия суд ижрочилари хизматига таяниб хабар берди.
Хатловга олиш объектларни сотиш ёки ўтказиш мумкин эмаслигини англатади.
Мулкларнинг аксарияти Ҳелсинкида, лекин мамлакат жануби-ғарбий қисмидаги Туркуда ва бошқа шаҳарларда квартиралар мавжуд.
Мусодара қилинган объектлардан бири пойтахт шимоли-ғарбидаги Россия фан ва маданият маркази (РЦНК), иккинчиси Турку шаҳридаги Россия Бош консуллигининг хизмат қароргоҳи.
Финландияда Россия ер участкаси хатловга олинди
Финландия суди Ҳелсинкидаги Россия фан ва маданият марказининг ер участкасини хатловга олди, деб хабар бермоқда Helsingin Sanomat газетаси 28 октябр куни. Нашр маълумотларига кўра, 3326 квадрат метрлик ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор 24 октябрдан кучга кирди.
Россия фан ва маданият маркази участкаси Украина давлат энергетика компанияси «Нафтогаз» талабига биноан хатловга олинган. У 2016 йилдан бери яриморол қўшиб олинганидан кейин Россия давлати томонидан Қримдаги активлари миллийлаштирилгани юзасидан Россия Федерациясини судга бериб келади. 2023 йилда Ҳаага арбитраж суди Россияга Украина компаниясига 5 миллиард доллар тўлашга мажбуриятини юклади. Россия буни рад этяпти.