Испанияда тошқинлар қурбонлари сони 150 кишидан ошди
Валенсия минтақаси энг кўп зарар кўрди. Синоптиклар яна кучли ёмғир хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Фото: Alberto Saiz/AP Photo/picture alliance
Испанияда мамлакат жануби-шарқий қисмида содир бўлган ҳалокатли сув тошқини қурбонлари сони 150 кишидан ошди. 31 октябр, пайшанба куни тушдан кейин қутқарув хизматлари 158 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадини топди. Биргина Валенсия вилоятида камида 155 киши табиий офат қурбони бўлди, қутқарувчилар омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.
Шаҳар расмийларининг маълум қилишича, 25 минг аҳолига эга Пайпорта шаҳрида камида 62 киши ҳалок бўлган. Испания мудофаа вазири Маргарита Роблес кўп одамлар ҳали ҳам бедарак йўқолганлигини таъкидлади. Қутқарув операциясида ўт ўчирувчилар, полиция ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан ташқари 1200 дан ортиқ аскар иштирок этмоқда. Қидирув ишларида дронлардан фойдаланиляпти.
Испания бош вазири Педро Санчеснинг айтишича, қурбонларни қидириш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. У Валенсия ва Кастеллон аҳолисини уйда қолишга ва қутқарувчилар кўрсатмаларига амал қилишга чақирди. Испания қироли Фелипе VI ҳам хавфли об-ҳаво ҳали тугамаганидан огоҳлантириб, одамларни эҳтиёт бўлишга чақирди. Синоптиклар яна кучли ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда.
Берлин ва Брюссел тошқиндан кейин Испанияга ёрдам таклиф қилди
Европа Иттифоқи Испания қутқарув хизматларига ёрдам бериш учун ўзининг Copernicus сунъий йўлдош тизимидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги аккаунтида маълум қилди.
Берлин сув тошқинлари пайтида Испанияга ёрдам таклиф қилди. Германия канцлери Олаф Шолц Берлин Мадрид билан «эҳтимолий ёрдам ҳақида мулоқотда» эканлигини айтди. Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер, ўз навбатида, сув тошқинларини «даҳшатли табиий офат» деб атади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:55 / 24.04.2025
Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди

16:03 / 15.04.2025
Испанияда аёл ногиронлик нафақасини олиш учун 16 йил ўзини соқовликка солиб юргани аниқланди

17:56 / 03.04.2025
Испания «олтин виза» беришни тўхтатди

20:56 / 17.03.2025