Ўзбекистон | 12:39 / 01.11.2024
4836
1 дақиқада ўқилади

Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади 

Бу сув бўйларида замонавий савдо ва сервис объектлари ҳам ташкил қилинади. Бу Навоий тажрибаси бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Президент маҳаллийлаштириш масаласида мутасаддилар корхоналар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Тадбиркорларга керакли стандартлар етказилса, импорт бўлаётган маҳсулотларни бемалол чиқариш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Минглаб иш ўрни ҳам яратилади.

Дарё, сой ва каналларни бетонлаш, кичик ГЭС қуришга ҳам хусусий секторни фаол жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. 

Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади. Бу сув бўйларида замонавий савдо ва сервис объектлари ҳам ташкил қилинади. Бу Навоий тажрибаси бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид