Жаҳон | 17:16 / 01.11.2024
3238
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммити бўлиб ўтади

Саммитда ташкилотга аъзо бўлган бешта давлат, жумладан, Ўзбекистон раҳбари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Фото: 24.kg

Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдаги ХI саммити 6 ноябр куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда «Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик» мавзусида бўлиб ўтади.

Саммитда ташкилотга аъзо бўлган бешта давлат: Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ТДТ кузатувчи-мамлакатлари раҳбарлари иштирок этади.

Давлат раҳбарлари ТДТ доирасидаги кўптомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, ташкилотнинг жорий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, шунингдек, бир қатор кўп томонлама ҳужжатларни, жумладан, якуний декларацияни имзолайди.

2025 йилда Туркий давлатлар ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид