Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Бунга Starlink терминаллари ва учувчиларнинг авиадиспетчер билан алоқасини таъминлайдиган борт антенналаридан бир вақтда фойдаланилганда муаммо юзага келаётгани сабаб бўлди.
United Airlines авиакомпанияси ўзининг баъзи ички рейсларида Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйди, деб хабар беради PСMag.
Қайд этилишича, бунга Starlink терминаллари ва учувчиларнинг авиадиспетчерлар билан алоқасини таъминлайдиган борт антенналаридан бир вақтда фойдаланганда юзага келаётган статик халақитлар сабаб бўлмоқда.
Май ойида United Airlines реклама кампанияси доирасида Starlink’дан бепул фойдаланишни таклиф қилишни бошлаганди — шу орқали у йўловчиларга SpaceX’нинг сунъий йўлдош интернетини тақдим этаётган кам сонли авиакомпаниялардан бирига айланган эди. Ушбу хизматни тақдим этиш бошланган вақтида у тез ва барқарор ишлаган, компания бўлса 2025 йил охирига қадар ўзининг барча авиапаркини Starlink билан жиҳозлаш режасини маълум қилган.
Ҳозирда сервис тахминан 20 та Embraer E175 самолётларида тўхтатиб қўйилган. Авиаташувчи муаммо ҳаво кемасининг коммуникация ускуналари ва Starlink терминалларини параллел равишда фойдаланишда юзага келаётган халақитлар билан боғлиқлигини тасдиқлаган. Компания ушбу носозлик парвозлар хавфсизлиги учун таҳдид уйғотмаслигини қайд этди.
Ушбу вазият туфайли рейсларни бекор қилиш режалаштирилмаган. Бунинг ўрнига ҳар бир самолёт режали техник хизмат кўрсатишдан ўтади. «Яқин вақт ичида ушбу ҳаво кемаларида сервис тикланишини кутяпмиз», — дейилади United Airlines хабарида.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Маск: АҚШ армияси Starlinkʼни камикадзе дронларда қўллаган
12:00 / 25.05.2026
Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:57 / 15.02.2026