Ўзбекистон | 08:30 / 02.11.2024
3905
2 дақиқада ўқилади

Автотранспортнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади

Автомобил йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобил йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

  • автомобил йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади;
  • шохобчалар аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига 20 йил муддатга ижара асосида ва бошқа шахсларга ўтказиш хуқуқи билан берилади.

Қарор билан Автомобил йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиш учун ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи):

  • халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 50 баравари;
  • давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 40 баравари;
  • маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 30 баравари миқдорида белгиланади. 

Дастлабки икки йил давомида мазкур шохобчалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммасидан тушган маблағларнинг 40 фоизи тадбиркорлик субъектлари ҳисобига йўналтирилади. Кейинчалик ушбу сумма 30 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти