Авто | 07:22 / 05.09.2025
1511
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Полша автотранспорт учун эҳтиёт қисмларини биргаликда ишлаб чиқаради

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Ҳидоятов ва Полша Автомобил саноати уюшмаси президенти Якуб Фариш ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Дунё

Музокаралар давомида илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўз ташкилотларининг мақсад ва вазифалари ҳамда Ўзбекистон ва Полша автомобил саноати салоҳияти ҳақида фикр алмашди. Ҳар икки мамлакатда автотранспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Музокаралар якунида "Ўзавтосаноат" АЖ раҳбариятининг Полшага ва Полша Автомобил саноати уюшмаси раҳбариятининг Ўзбекистонга амалий сафарларини ташкил этиш ҳамда автокомпонент ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирокида бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид