Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаяпти.
Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди. Вазир элчи билан хайрлашув учрашувини ўтказди.
“Бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик барча соҳаларда мисли кўрилмаган суръатни намоён этмоқда. Икки давлат қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган жаноб элчига самимий миннатдорлигимизни билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиладик”, деб ёзади Бахтиёр Саидов.
2022 йилнинг ноябр ойида Шавкат Мирзиёев Қирғизистон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026