Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва Ўзбекистонда уларнинг янги филиалларини очиш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябр куни Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Россия делегацияси таркибида учрашувда вазирлар Алексей Чекунков ва Сергей Кравцов ҳам қатнашди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Дмитрий Чернишенко давлат раҳбарига Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ҳукумат раиси Михаил Мишустиннинг саломини етказди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги таълим ва гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва Ўзбекистонда уларнинг янги филиалларини очиш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат ҳудудларининг Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳудудлари билан амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма маданий ва спорт тадбирларини ўтказишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025