Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров "Мўғулистон-Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Сухбаатар Эрденебат бошчилигидаги мўғулистонлик кузатувчилар билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, хорижлик кузатувчилар Ўзбекистонда, айниқса, делегация ҳозир бўлган Бухорода сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилгани ва халқаро демократик стандартларга мослигини таъкидлади.
Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг янги истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида чорвачилик ва АКТ соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Мўғулистонга экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026