Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
Тайван фуқаросининг урушда ҳалок бўлганини мамлакат ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади. 44 ёшли махсус бўлинма аскари Луҳанск областидаги фронтда ҳалок бўлди. Украина дрони жасадни аниқлаган, бироқ улар ҳалигача уни олиб чиқиб кета олишмаган.
Россия-Украина урушидаги жанглар вақтида Украина Қуролли кучлари (УҚК) сафларида хизмат қилаётган тайванлик кўнгилли ҳалок бўлди, деб хабар берди CNA 3 ноябр, якшанба куни Тайван ТИВ матбуот котиби ўринбосари Сяо Куангвейга таяниб. Вазирлик вакилининг агентликка аниқлик киритишича, Тайван фуқаросининг ўлими Украина халқаро легиони ваколатхонаси орқали тасдиқланган.
Тайбэя оммавий ахборот воситалари қурбоннинг Каосюн шаҳрида туғилган ва Тайван армияси махсус кучлари қўмондонлиги фахрийси 44 ёшли Ву Чунт эканлигини аниқлади. CNA агентлигининг Хитой тилидаги China Times газетасига таяниб ёзишича, Ву Чунт 2023 йилда Украина ҳудудий мудофаа кучлари халқаро легионига қўшилган ва олти ой ўтгач, у Украина Қуролли кучлари сафидан жой олган ҳамда Россия Қуролли кучларига қарши фронтда жанг қилган. China Times нашрининг аниқлик киритишича, у бир кун аввал Россиянинг Луҳанск областидаги бомбардимонлар натижасида вафот этган.
Тайван ташқи ишлар ва миллий мудофаа қўмитаси аъзоларидан бирининг сўзларига кўра, Украина учувчисиз учоғи ҳалок бўлган тайванликнинг жасадини аниқлаган, бироқ украиналик аскарлар жанг давом этар экан, уни ҳалигача олиб чиқа олишмаган. «Биз унинг жасад парчалари ватанига қайтарилишига ҳаракат қиламиз», деди қўмита вакили.
Мавзуга оид
11:10
Бербок: ГФР Украинага қишки ёрдам учун яна 200 млн евро ўтказади
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
22:10 / 03.11.2024