Тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилди
2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилди.

Фото: Carsten Snejbjerg / Bloomberg
1 ноябрдан чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади.
Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябргача расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчалари лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус турдаги товарлар рўйхатига киритилади.
Асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади.
Жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
Жаҳон | 22:31
-
Санкциялар остидаги етти нафар россияликда Малта паспорти борлиги аниқланди
Жаҳон | 22:27
-
Malibu-2 автомобиллари Ўзбекистонга Хитойдан юборилмоқда — UzAuto Motors
Ўзбекистон | 21:47
-
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди
Ўзбекистон | 21:43
Мавзуга оид

18:24 / 18.04.2025
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

11:15 / 11.04.2025
Трамп Хитой учун божларни 145 фоизгача оширди

11:25 / 10.04.2025
Бозорлар АҚШ божларида 90 кунлик танаффусга ўсиш билан реакция билдирди

09:24 / 10.04.2025